Танловда табиий муҳитда яшайдиган ҳайвонларнинг энг чиройли суратлари намойиш этилган.
Nature InFocus танлови – Осиёдаги энг йирик ёввойи табиат суратлари фестивали. Унда исталган киши иштирок этиши мумкин – танлов географияси доимий равишда кенгайиб бормоқда. Пандемия туфайли икки йилдан бери тақдирлаш маросими онлайн режимда ўтказилмоқда.
Дастурда бешта йўналишдаги суратлар тақдим этилди:
- Жониворлар портретлари;
- Ёввойи табиат ва табиий муҳитда яшайдиган жониворлар;
- Ижодий табиат суратлари;
- Табиатни қўриқлаш масалалари;
- Жониворларнинг хулқ-атвори.
“Жониворларнинг хулқ-атвори” номинациясида Приянка Рахут Митра ғолиб бўлди. У олган суратда леопард улкан ҳинд олмахонини тутишга муваффақ бўлган.
Мазкур йўналишда Ражат Субхра Праманик кумушга сазовор бўлди. У йўлбарс ўз ҳудудидан тимсоҳни қуваётганини суратга олган. Сурат Рожастон штатидаги миллий боғда олинган.
Шувам Садхукан учинчи ўринни қўлга киритди. Суратда икки ҳашарот акс этган.
Кушал Гуттедаром томонидан Кенияда олинган сурат ҳайъат аъзоларининг алоҳида эътиборига сазовор бўлди. Фотосуратчи ов жараёнидаги шерни суратга олишга муваффақ бўлган.
“Ёввойи табиат ва табиий муҳитда яшайдиган жониворлар” номинациясида ҳиндистонлик Лакшита Карунарата ғолиб бўлди. У Мексика тоғларида дам олаётган Монарх капалаклари гуруҳини суратга олган.
Иккинчи ўрин Ҳиндистон жанубидаги ўрмонларда тасодифан “ялқов айиқ” сифатида маълум бўлган айиқларни учратган Дийя Дваракнатга насиб этди.
Бу йўналишда бронза ҳинд леопарди қиёфасини суратга олган Шиванг Мехтага берилди.
Ёввойи табиат акс эттирилган яна бошқа кадрлар, ҳакамлар ҳайъати эътиборига сазовор бўлган суратларни Nature InFocus танлови сайтида томоша қилиш мумкин.