15:28 / 12.12.2021
5805

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда Nexia йўловчиси вафот этди

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Узун туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 декабр куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-101 автомобил йўлида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Боботоғ-Узун тумани маркази йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси ва Nexia машинаси ўзаро тўқнашган. Оқибатда Nexia'да йўловчи сифатида келаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. 

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур ЙТҲга Isuzu юк машинаси ҳайдовчисининг қайрилиб олиш учун ҳаракатланиб Nexia'нинг йўлига чиқиб кетгани сабаб бўлган. 

Қайд этилишича, ҳозирда Узун тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top