14:16 / 25.12.2021
11326

“Бу завод атрофида энг илғор тиббиёт, спорт ва маърифат жамланиши керак” – президент Ғузор тумани ҳақида

Айни пайтда “Uzbekistan GTL” заводининг тақдимоти билан танишаётган Шавкат Мирзиёев завод жойлашган ҳудудни маданият масканига айлантириш лозимлигини айтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Бу завод фойдасини маҳаллий аҳоли ҳам ҳис қилсин, сизларга топшириқ - завод атрофида сателлит корхоналар орқали 10 минг иш ўрни яратилсин. Масалан, гилам заводи Қашқадарёда йўқ.

Одамлар иш билан таъминланиши, ишдан чиқиб маданий ҳордиқ чиқариши учун шароит бўлиши керак.

Ҳордиқ чиқариш учун одамлар борадиган жой йўқ. Бу завод атрофида энг илғор тиббиёт, спорт ва маърифат жамланиши керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Вилоят ҳокими Муроджон Азимов ва бошқа раҳбарларга завод жойлашган Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ишчи ўринлари ҳамда маданий маскан барпо этиш тўғрисида топшириқ берилди.

Top