21:02 / 15.01.2022
10233

Австралия соғлиқни сақлаш вазирлиги Жокович Australian Open мусобақасида қатнашиши мумкинлигини билдирди

Якшанба куни Жоковичнинг Australian Open мусобақасида қатнашиш-қатнашмаслиги борасида қарор чиқарилади.

Фото: AP

Австралия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши эмланмаган сербиялик теннисчи мамлакатга хавф солмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда Сербиянинг РТС телеканали хабар берди. 

"Аввал тақдим этилган маълумотларга асосланиб, Новак Жокович коронавирус бўлиб соғайгани ва эмланмаган бўлишига қарамасдан, у коронавирусдан бир неча ойга ҳимояланганини билдирамиз", - дея Австралия соғлиқни сақлаш вазирлигининг мамлакат федерал судига берган хулосасидан иқтибос келтиради телеканал. 

Федерал суд якшанба куни Жоковичнинг Australian Open мусобақасида қатнашиш-қатнашмаслиги борасида қарор чиқаради.

Новак Жокович Australian Open мусобақасининг тўққиз карра ва амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Top