13:36 / 25.01.2022
7376

Сув таъминотидаги узилишлар свет ёнганидан кейин ҳам давом этиши мумкин — “Ўзсувтаъминот”

“Ўзсувтаъминот” АЖ республикада электр таъминоти билан боғлиқ йирик узилишлар насослар тўхтагани сабаб сув таъминотига ҳам таъсир қилаётгани юзасидан расмий ахборот берди.

“Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келгани сабабли ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар юзага келмоқда. Чунки тизимлар бир-бири билан чамбарчас ҳолда ишлайди. Электр энергияси тикланганидан сўнг ҳам техник жиҳатларни инобатга олиб, сув таъминоти тизимида кечикишлар бўлишини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, – дейилади жамият тарқатган хабарда.

Мавзу
Ўзбекистонда блэкаут
25 январь куни Ўзбекистон бўйлаб свет ўчиб қолди. Бу барча соҳаларга жиддий таъсир қилди.
Барчаси
Top