22:58 / 05.02.2022
27614

АҚШда аҳолининг чорваси билан озиқланган улкан аллигатор отиб ўлдирилди

Овчи Даг Боррис аллигаторни Окичоби округидаги кўлда отиб ўлдирди.

Фото: the-sun

АҚШнинг Флорида штатида Даг Боррис исмли овчи узунлиги қарийб тўрт метр ва оғирлиги 400 килограммдан ошиқ бўлган 80 ёшли аллигаторни отиб ўлдирди, деб ёзади Daily Mail.

Даг Боррис илгари овчилик ва балиқ овлаш бўйича тўққиз марта жаҳон рекордини ўрнатган.

Унинг дўсти уйлари яқинидаги кўлда яшовчи аллигатор ҳақида гапириб берган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, уларнинг чорва моллари тез-тез йўқолиб қолган.

Даг Боррис аллигаторни Окичоби округидаги кўлда учратган ва уни отиб ўлдирган.

"Унинг бунчалик катталигини тасаввур ҳам қилмагандим. Аллигатор маҳаллий аҳолига хавф солиб келган", - деди овчи.

Top