09:21 / 13.02.2022
22162

Тошкентдаги Янгиобод бозори ҳудудида ёнғин рўй берди (видео)

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

«Жорий йил 13 феврал куни соат 07:48 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:52 да етиб бориб, ёнғин соат 08:11 да ўраб олинган ва соат 08:17 да бартараф этилган», дейилади хабарда.

Ёнғин натижасида бозор ҳудудида жойлашган ошхона, сомсахона ва расталарининг тахминан 120 кв.м. майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top