10:37 / 27.02.2022
7804

Украина ССВ: босқин бошланганидан буён 198 киши ҳалок бўлди, шундан уч нафари болалар

Фото: Анастасия Власова / Getty Images

Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги Виктор Ляшко Россиянинг ҳужумлари оқибатида 198 киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлгани тўғрисида маълумот берди.

«Афсуски, оператив маълумотларга кўра, босқинчилар қўлидан 198 киши ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумотга эгамиз, шундан 3 нафари болалар. 1115 киши яраланган, шундан 33 нафари болалар», — дея ёзган Ляшко фейсбукда.

У гап фақат тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида ёки умумий йўқотишлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган, маҳаллий нашрлар ёзишича, вазир фақат тинч аҳоли орасидаги йўқотишлар бўйича маълумот берган.

  • 25 февралга ўтар кечаси Украина президенти Владимир Зеленский Россия босқинининг биринчи кунида Украина ҳарбий хизматчиларидан 137 нафари ҳалок бўлганини маълум қилганди. БМТнинг 25 февраль тонгидаги маълумотларида тинч аҳоли вакилларидан камида 25 киши қурбон бўлгани айтилганди.
  • 26 февраль куни Украина президенти офиси россиялик ҳарбий хизматчилардан 3500 нафари ҳалок бўлганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги ҳамон Украинадаги ҳарбий амалиёти вақтидаги йўқотишлари тўғрисида маълумот бермай келмоқда.
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top