Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 10 март, пайшанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.
Бир қатор банкларда доллар олиш 10 900 - 10 910 сўмдан, сотиш 10 970 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу навбатдаги максимал кўрсаткич.
Сўнгги марта банкларда доллар курси 7 март, душанба куни жиддий кўтарилганди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг сотиш курси 10 965 сўмни ташкил қилди.
9 март куни Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари бугундан кучга кирди. Унга кўра, бир доллар 10 918 сўм 68 тийинни ташкил қилди.