09:30 / 14.03.2022
7926

Феврал ойида қайси ҳудудларда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлди

Февраль ойида 3 985 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг февраль ойида республика бўйича 3 985 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган.

2022 йилнинг февраль ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилди – 507 та ҳолат.

Шунингдек, ажрашиш ҳолатлари Самарқанд вилояти (439 та ҳолат), Тошкент вилояти (415 та ҳолат) ва Андижон вилоятида нисбатан кўп кузатилди (415 та ҳолат).

Қолган ҳудудлар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олди:

  • Қашқадарё вилояти – 392 та;
  • Наманган вилояти – 352 та; 
  • Фарғона вилояти – 313 та; 
  • Сурхондарё вилояти – 207 та;
  • Бухоро вилояти – 191 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 181 та;
  • Хоразм вилояти – 173 та;
  • Жиззах вилояти – 139 та;
  • Сирдарё вилояти – 136 та;
  • Навоий вилояти – 125 та.

Бундан олдин феврал ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлганди.

Top