17:38 / 16.03.2022
5227

2021 йилда 7 мингдан зиёд ходим хизмат интизомини бузгани учун жазоланган – ИИВ бошқарма бошлиғи

ИИВ Ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя бошқармаси бошлиғи Одилжон Ёқубов 16 март куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2021 йилда 7 мингдан ортиқ ходим интизомий, 1900 нафардан кўпроғи эса маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Фото: АОКА

“2021 йилда хизмат интизомини бузган 7 минг нафардан ошиқ ходимларга нисбатан турли хилдаги интизомий таъсир чоралари, бундан ташқари, маъмурий тартибда 1900 нафардан ошиқ ходимларга нисбатан турли хилдаги таъсир чоралари қўлланган. Ҳозирги кунда ходимларнинг интизомий маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш бўйича тизимли равишда ишлар амалга ошириб бориляпти, хусусан, тегишли тартибда тарғибот-ташвиқот ишлари, ходимларни ўқитиш масалалари йўлга қўйилган”, дея Одилжон Ёқубовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда қўл остидаги ходимларини ҳақорат қилиб, куч ишлатган ЙҲХБ бошлиғи интизомий жазога тортилгани, ходимини ҳақоратлагани ортидан ишдан олинган Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосари жазо тариқасида бошқа тумандаги маҳаллага “участкавой” этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Top