10:44 / 22.03.2022
14193

Андижонда Наврўз тантаналари қандай ўтди?

Шу кунларда республиканинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятининг ҳам барча туман ва шаҳарларида Наврўз байрами кенг нишонланмоқда. Асосий байрам тантаналари Андижон шаҳридаги олимпия захиралари коллежида ўтказилди. Тадбирда вилоятдаги жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов андижонликларни байрам табриклади.  

Саҳнада ҳудуднинг ўзига хос миллий урф-одатлари, мозийдан мерос бўлиб келаётган аския, лапарлар фольклор-этнографик ва бадиий жамоаларининг томошалари намойиш қилинди.

Kun.uz мухбири вилоятнинг марказий тадбири ва туманларда ўтган байрам сайилларидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қилади.

Top