10:26 / 05.04.2022
7633

«Яшил ҳудуд» давлат корхонаси директори тайинланди

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори тайинланди. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Алижон Маматкаримов Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – "Яшил ҳудуд" ДУК директори лавозимида иш бошлади.

Алижон Маматкаримов шу кунгача Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Бундан олдин президентнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали ташкил этиш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинганди.

Кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратида бошқарув ходимлари умумий чекланган сони доирасида кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари – “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори лавозими ва 5 нафар штат бирлигидан иборат Яшил ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган.

Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси моддий техника таъминотини шакллантириш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 йилда қайтариш шарти билан 100 млрд сўм ссуда ажратади.

Top