10:41 / 11.05.2022
23160

Electronic Arts ФИФА билан 30 йиллик ҳамкорликни тўхтатмоқда

Американинг Electronic Arts (EA) корпорацияси 30 йиллик фаолиятдан сўнг Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди, деб хабар берди Financial Times.

Фото: Reuters

Нашрнинг ёзишича, узоқ муддатли ва фойдали ҳамкорликнинг тўхтатилишига томонлар ўртасида ФИФА брендидан фойдаланиш учун лицензия нархи бўйича келишмовчиликлар сабаб бўлган. 

EA 1993 йилдан бери FIFA деб номланган спорт симулятори йўналишида видеоўйинни чиқариб келади. FIFA 23 сериядаги сўнгги ўйин бўлади: 2023 йил ёзида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин ўйин номи EA Sports FC деб ўзгартирилади. 

Financial Times нашрининг ёзишича, ўйин мазмуни асосан ўзгаришсиз қолади: асосий лигалар, турнирлар, клублар ва спортчилар сақланиб қолади. 

Нашрнинг қайд этишича, ФИФА Electronic Arts билан ҳамкорликда йилига 150 миллион долларга яқин даромад олади – бу маблағ ҳар тўрт йилда бир марта бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан келадиган фойдадан кейин иккинчи ўринда туради.  

Top