22 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади
Гидрометеорология хизмати маркази якшанба куни қандай об-ҳаво кутилаётгани тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
14:09 / 20.01.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ва қор бўлиши кутилмоқда
14:30 / 19.01.2025
20 январда айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади
11:30 / 18.01.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
15:29 / 17.01.2025