21:41 / 25.05.2022
8240

Рио-де-Жанейрода ўтказилган полиция операцияси давомида 25 киши ҳалок бўлди

Ҳарбий полиция махсус кучлари ва федерал полиция ҳамкорлигидаги операция эрталаб бошланган ва 12 соат давом этган.

Фото: AFP/Getty Images

Рио-де-Жанейродаги фавелалардан (қашшоқлар яшайдиган ҳудуд) бирида ўтказилган полиция операцияси давомида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди, деб хабар берди Globo телеканали.

Полициянинг маълумот беришича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти жиноий гуруҳлар аъзоларидир.

Ҳарбий полиция махсус кучлари ва федерал полиция ҳамкорлигидаги операция эрталаб бошланган ва 12 соат давом этган. Операциядан мақсад мамлакатдаги энг йирик жиноий гуруҳлардан бири Comando Vermelho гуруҳининг маҳаллий бошлиғини қўлга олиш бўлган. 

ОАВнинг хабар беришича, 41 ёшли аёл ва вояга етмаган бир бола махсус операциянинг тасодифий қурбонига айланган.  

Top