07:22 / 09.06.2022
7665

Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйди

Жорий йилнинг 7 июнь куни Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти Бухоро аэропортига келиб қўнди. Аэропортда тантанали тадбир ташкил этилди. 

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, авиакомпания томонидан Истанбул – Бухоро – Истанбул йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. 

Ҳозирда Ўзбекистон ва Туркия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сони 56 тага етди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Хусусан, Uzbekistan Airways ҳамда Turkish Airlines томонидан паритет асосида Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида ҳафтасига 17 тадан, Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида ҳафтасига 2 тадан, Самарқанд –Истанбул – Самарқанд йўналишида ҳафтасига 4 тадан, Фарғона – Истанбул –Фарғона йўналишида ҳафтасига 3 тадан ва Бухоро – Истанбул – Бухоро йўналишида ҳафтасига 2 тадан мунтазам қатновлар амалга оширилмоқда.

Бундан олдин БАА компанияси Самарқанд ва Тошкентга парвозларни амалга ошириш учун рухсат олганди.

Top