18:29 / 06.07.2022
15603

«Пахтакор» Славче Войнескини истеъфога чиқарди

Фото: Tribuna.uz

Суперлига 1-давраси якунига етгач, «Пахтакор» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, ярим йиллик фаолиятидан кейин жамоа устози Славче Войнески истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнини ким эгаллаши тез орада эълон қилиниши айтилган.

«Шимолий македониялик мутахассис билан «Пахтакор» ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинди. Клуб ва мураббий ўртасидаги битим икки томон келишувига кўра, бекор қилинишига келишиб олинди. 

Янги бош мураббий номи тез кунларда маълум қилинади. Биз Войнескига жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги ишларига омад тилаймиз!», - дейилади клуб хабарида. 

Маълумот учун, «Пахтакор» Войнески мураббийлигида жорий мавсум ОЧЛда гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмади. Суперлигада эса 12 ўйиндан кейин 23 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов ҳамда техник директор Собир Ҳодиев жамоа билан хайрлашган эди. Уларнинг ўрнига Максим Шацких иш бошлаганди.

Top