17:22 / 08.07.2022
14634

«Торпедо» Ҳожимат Эркинов трансферини эълон қилди

«Пахтакор» клуби билан хайрлашган Ҳожимат Эркинов фаолиятини Россия Премьер-лигасида давом эттиради. 

Фото: Торпедо

Москва клуби расмий сайти хабарига кўра, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасининг 21 ёшли вингери билан 3 йиллик шартнома имзоланган. Трансфер суммаси ҳақида маълум қилинмаган.  

Эркинов ҳозирги кунга қадар «Пахтакор», «Қўқон-1912» ва ОКМК клубларида тўп сурган. 

Аввалроқ, «Пахтакор» яримҳимоячиси Суперлига 1-даврасидан кейин жамоа билан хайрлашганини Instagram'даги саҳифаси орқали маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Пахтакор» Сардор Рашидовни Қатар клубига трансфер қилган, болгариялик ҳимоячиси Камен Хаджиев билан хайрлашган эди.

Маълумот учун, Александр Бородюк мураббийлигидаги «Торпедо» клуби ўтган мавсум Россия қуйи лигаси ФНЛда иштирок этиб, 1-ўрин билан Россия Премьер-лигасига йўлланма олди. Москва клуби «Спартак» аъзоси Остон Ўруновга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Top