07:48 / 12.07.2022
72445

Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилиши маълум бўлди

Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар тўрт кун кетма-кет дам олди.

Президент 2021 йил декабрь ойида «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2022 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари 30 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини 2022 йилга кўчириш тўғрисида»ги фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, жорий йилда жума (2 сентябр) барча ходимлар учун (иш ҳафтаси турларидан қатъи назар) қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланди.

Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун шанба (3 сентябр) ҳам қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланади.

Шу тариқа ўзбекистонликлар қуйидаги кунларда дам олишади:

  • 2022 йил 1 сентябр - пайшанба (байрам куни, ишланмайдиган кун);
  • 2022 йил 2 сентябрь - жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
  • 2022 йил 3 сентябрь - шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
  • 2022 йил 4 сентябрь - якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
Top