18:59 / 21.07.2022
13009

Тошкентда Samsung Electronics компаниясининг расмий дўкони ва сервис маркази очилди

Фото: Samsung Electronics

Samsung компаниясининг расмий дўкони Ўзбекистон учун ноёб форматда очилди. Бу ерда Galaxy сериясининг барча смартфонлари, маиший техниканинг энг янги авлодини топиш ҳамда сервис хизматига эга бўлиш мумкин.

Фото: Samsung Electronics

16 июл куни Тошкентда Samsung компаниясининг янги расмий дўкони ва янгиланган сервис маркази очилди. Тантанали маросим Меrcato савдо-кўнгилочар марказида бўлиб ўтди. Очилиш шарафига ташриф буюрувчилар учун катта байрам ташкил этилиб, промоакцияларга старт берилди.

Фото: Samsung Electronics
Фото: Samsung Electronics

Бошловчи Равшан Ҳожиев расмий дўкон ва сервис марказининг очилиши ҳақида тантанали равишда эълон қилди. Тадбир DJ King Macarella ҳамда карнай-сурнай садолари остида бошланди. Сўнгра бошловчи қизиқарли танловларни ўтказди ва унда қатнашган меҳмонлар қимматбаҳо совғалар ва совринларга эга бўлди.

Фото: Samsung Electronics
Фото: Samsung Electronics

Сўнгра тантананинг расмий қисми - лента қирқиш жараёни ўтказилди. Samsung Electronics компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили жаноб Минки Чу ҳамда янги расмий дўкон ва сервис марказининг раҳбари Янис Ли байрам нутқи билан чиқди.

Фото: Samsung Electronics

Янги форматдаги Samsung расмий дўкони ва сервис марказида харидорлар нафақат қурилмаларни кўриш ёки сотиб олиш, балки илғор функциялар ҳақидаги профессионал консултацияга эга бўлиш имкониятига эга бўлдилар. Ходимлар қурилмаларнинг техник хусусиятлари билан таништиришга ва қурилмаларни танлашда ёрдам беришга доим тайёр.

Фото: Samsung Electronics

Қулай томони — дўкон ва сервис марказининг битта ҳудудда жойлашганлиги. Энди профессионал консултацияни ва сервис хизматини бир жойда олиш имконияти бор.

“7 Days” манфаатли акцияси

Samsung Electronics компанияси очилиши муносабати билан промоакцияни эълон қилди. Акция расмий дўкон очилган пайтдан бошлаб дастлабки етти кун давомида 23 июлга қадар давом этади. Харидни амалга оширган харидорларни қимматбаҳо совғалар кутади:

- Galaxy Z Fold3 | Flip 3 ва Galaxy S21FE | S20 FE смартфонларини, Galaxy S22 сериясини харид қилганда, совғага Galaxy Watch Аctive2 смарт соатига эга бўласиз;

- планшетлар (исталган моделдаги) харид қилганда – совғага Galaxy Buds Live симсиз қулоқчинларини оласиз;

- Galaxy А сериясидаги исталган смартфонни харид қилганда – совғага Level U2 қулоқчинлари тақдим этилади.

Фото: Samsung Electronics

Совғалар сони чекланган. Агар совғалар 23 июлгача тугаса, акция муддатидан олдин якунланиши мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 57, Меrcato SM, 13/14-дўкон.

Сайт: samsung.uz

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @samsunguzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top