07:11 / 26.07.2022
2877

Чет тилидан ижодий имтиҳоннинг 1-босқичи якунланди

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳоннинг 1-босқичи якунланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Фото: DTM

2022 йил 25 июль куни олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонларнинг учинчи куни бўлиб ўтди.

Бунда бугун имтиҳон ёзма қисмида иштирок этиши белгиланган абитуриентларнинг тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзиш кўникмалари синовдан ўтказилди ва уч кун давом этган чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳоннинг 1-босқичи якунланди.

Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари давом эттирилиб, 24 июль куни имтиҳоннинг ёзма қисмида иштирок этган абитуриентлар учун гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари ўтказилди.

Маълум қилинишича, имтиҳонлар талабгорларга қулай бўлиши учун барча ҳудудларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди.

Top