12:02 / 29.07.2022
19432

Ўзбекистоннинг таниқли компанияларидан бири бутун дунёда тан олинган Ҳалол сертификатини қўлга киритди

Ҳалол белгиси сертификацияси бўйича халқаро компания World Halal Trust Ислом бизнеси халқаро ассоциацияси кўмагида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган учта компанияга сертификат топширди.

Фото: “To'xtaniyoz-ota” компанияси матбуот хизмати

Улар орасида колбаса маҳсулотлари ва деликатеслар ишлаб чиқарувчи компания  “To'xtaniyoz-ota” GSO, SMIIC, WHT.G стандартлари бўйича Ҳалол сертификатини қўлга киритди.

World Halal Trust Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Буюк Британия, Греция ва Литвада ўз офисларига эга йирик халқаро компания саналади. У шунингдек, Ислом бизнеси халқаро ассоциацияси қошидаги таркибий бўлинма ҳисобланади. Ассоциация ислом динининг маънавий қадриятларига асосланган мусулмонлар бизнес моделини тарғиб қилади ва ўзида мусулмон-тадбиркорларни бирлаштирган ҳолда замонавий тадбиркорнинг ижобий имижини яратишга ёрдам беради.

Барчамизга маълумки, “Ҳалол” белгиси остидаги маҳсулотлар, таомлар, егуликлар дин ва эътиқоддан қатъи назар, кўплаб инсонлар томонидан танланади. Сабаби, улар юқори сифат кўрсаткичини билдирган ҳолда маҳсулотлар хавфсиз ишлаб чиқарилганига кафолат беради. Ўзбекистонда “Ҳалол” сертификати хизматлари халқаро стандартлар бўйича юртимизда аккредитациядан ўтган биринчи компания – World Halal Trust томонидан тақдим этилади.

“To'xtaniyoz-ota”га тақдим этилган Ҳалол сертификати компания махсулотлари шариат қонунлари ва белгиланган меъёрларга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқарилгани, қолаверса, биз учун севимли бўлишга улгурган колбаса ва гўшт маҳсулотлари тайёрланишининг ҳар бир босқичида ҳалоллик қоидаларига риоя қилинган ҳолда сотувга қўйилишини яна бир бор тасдиқлайди. “To'xtaniyoz-ota”даги ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хослиги шундаки, умумий жараён ҳар бир босқичда синчковлик билан назорат қилинади. Хусусий гўшт фермасининг борлиги, доимий ветеринария назорати, ўзига хос рецептлар ва илғор технологиялар компания колбасаларини мазали ва фойдали бўлишини таъминлайди. 

Ушбу сертификат шунингдек, маҳаллий компанияларга жаҳон бозорини ҳам забт этиш имконини беради.

Top