07:22 / 13.08.2022
25832

Тошкентда ўта оғир жиноятда гумонланган уч киши қидирилмоқда

Тошкент шаҳри ҳудудида содир этилган ўта оғир жиноятда гумонланиб уч киши қидирилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, улар:

1981 йилда туғилган, муқаддам судланган Евгений Евгеньевич Ким; 
1994 йилда туғилган Олег Романович Великанов;
1980 йилда туғилган Шерзод Абдунабиевич Ахунов. 

Агарда ушбу шахслар ҳақида бирор маълумот бўлса ёки унга ўхшаш шахс кўриб қолинса, 71-231-95-13, 98-364-02-03, 91-133-10-02 ёки 102 рақами орқали хабар бериш сўралган. Махфийлик кафолатланиши айтилган.

Top