09:06 / 20.08.2022
7103

Ўзбекистонга Хитойдан олиб келинган телефонлар сони 1 миллиондан ошди

Ўзбекистонга 2022 йил январь-июль ойларида хориждан қиймати 102,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 508 602 дона мобил телефон импорт қилинган.

Фото: Jason Lee / Reuters

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, телефон импорти 2021 йил мос даври билан солиштирилганда 92  950 донага ошган. 
 
Ўзбекистон 11 та давлатдан телефон импорт қилган. Ўзбекистон 7 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 1,1 млн. дона;
  • БАА – 149 минг  дона;
  • Вьетнам – 142 минг дона;
  • Ҳиндистон – 101 минг дона;
  • Қозоғистон – 10,3 минг дона;
  • Корея – 2,1 минг дона.

Ойлар кесимида телефон импорти:

  • январь – 129 766 дона;
  • февраль – 284 461 дона;
  • март – 286 056 дона;
  • апрель – 276 362 дона;
  • май – 124 393 дона;
  • июнь – 229 872 дона;
  • июль – 177 692 дона.
Top