Ўзбекистонга 2022 йил январь-июль ойларида хориждан қиймати 2,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 25 266 дона газ плиталар импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, газ плиталар импорти 2021 йил мос даврига нисбатан солиштирилганда 1008 донага камайган.
Ўзбекистон 13 та давлатдан газ плита импорт қилган. Ўзбекистон 7 ой мобайнида энг кўп газ плиталарни импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 11,3 мингта;
- Беларусь – 9,9 мингта;
- Туркия – 2,8 мингта;
- Польша – 411 дона;
- Италия – 356 дона;
- Украина – 182 дона;
- Грузия – 150 дона.