18:04 / 08.09.2022
10888

“Журналистнинг шахсий хавфсизлиги”. Kun.uz журналистлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Швециядаги Fojo медиа-институти қошидаги “Журналистларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида Kun.uz сайти журналистлари учун медиа-тренинг ўтказилди.

Фото: Kun.uz

Тренинг Fojo медиа-институти лойиҳасида иштирок этаётган Янги медиа таълим маркази ННТ директори, филология фанлари доктори Беруний Алимов, Uzreport телеканали бош муҳаррири Гулноза Ҳусанова ҳамда Kun.uz сайти бош муҳаррири Дилшод Абдуқодиров томонидан ташкил қилинди.

Унда ташкилотчилар журналистнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш масалаларида маърузалар қилиб, Ўзбекистон Республикаси тажрибалари билан ўртоқлашишди. Ҳар бир журналист учун факт-чекинг ўтказиш, ахборот холислигини сақлаш, зиддиятли вазиятларда тўғри йўл топа билиш ҳақида халқаро тажриба мисолида маълумотлар олинди.

Шунингдек, журналистлар гуруҳларга бўлинган амалий машғулотларда қатнашиб, фаолият давомида юзага келиши мумкин бўлган хавфли жараёнларда қандай йўл тутиш кўникмаларини ўрганишди. Бу борада малакали хорижий экспертларнинг фикрлари ўрганилди.

Лойиҳа доирасида журналистларни қўллаб-қувватлашга бағишланган тренинглар ўз ишини давом эттирилиши таъкидланди.

Top