07:23 / 16.09.2022
6655

Нарендра Моди Самарқандга келди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Самарқандга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ҳиндистон бош вазири Ўзбекистон президенти билан учрашув ўтказади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади.

Мавзу
Самарқандда ШҲТ саммити
15–16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ташкиллаштирилади.
Барчаси
Top