13:15 / 28.09.2022
1492

Ўзбекистон ва Швеция инфратузилма соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон ва Швеция инфратузилма соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилмоқда.

Фото: Dunyo

Ўзбекистоннинг муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Швеция Инфратузилма вазирлиги бош директори ўринбосари – ЕИ ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Фредрик Альфер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Мулоқот чоғида инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини йўлга қўйиш йўналишлари муҳокама қилинди.

Швеция томони инфратузилмани, транспорт ва энергетика лойиҳаларини муҳокама қилишни назарда тутувчи ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича бўлиб ўтадиган “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар конференциясида иштирок этишдан манфаатдорлик билдирди.

Учрашув якунида мунтазам амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Top