16:40 / 01.10.2022
8428

Саудия Арабистони Ўзбекистондан заъфарон ва қуритилган меваларни импорт қилмоқчи

Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон Саудия Арабистони бозорига кириб боради.

Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонининг Vision Development ва Ўзбекистоннинг BMB Trade Group компаниялари раҳбарияти ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқотда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди. BMB Trade Group компанияси далаларида етиштирилаётган заъфарон маҳсулоти юзасидан тақдимот ўтказилди.

Vision Development компанияси бош директори Мужаҳид Хан Арбаб Хан BMB Trade Group компаниясининг заъфарон ва қуритилган меваларини Саудия Арабистонига импорт қилишга қизиқиш билдирди. У ўзбек компаниясининг Саудия Арабистонида дилерлик хизматини кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

 

Top