10:41 / 04.10.2022
13028

Ўзбекистонда ажрашганларнинг ёш кесимидаги сони маълум қилинди

372 нафар қизлар 20 ёшгача никоҳдан ажрашган.

Фото: Getty Images

2022 йилнинг январ-август ойларида ёш тоифасида никоҳдан ажрашганлар сони 20 ёшгача бўлган аёлларда –  372 нафар, эркакларда – 8 нафарни ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 20-30 ёш атрофидаги аёлларда – 15 110 нафар, эркакларда – 9 147 нафарга тенг бўлди.

Бундан ташқари, ажрашиш кўрсаткичи 31-40 ёшли аёллар ўртасида – 10 522 нафарни, эркакларда – 13 287 нафарни ташкил қилди.

Ушбу рақам қолган ёш тоифадагилар қуйидагича кўринишга эга бўлди:

41-50 ёш: аёллар – 3 530 нафар, эркаклар – 5 093 нафар;
51 ёш ва ундан катталар: аёллар – 3 091 нафар, эркаклар – 5 090 нафар.

Top