09:55 / 05.10.2022
4639

Ҳукумат бюджетномани парламентга 15 октябрдан кечиктирмасдан киритиши белгиланяпти

Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ҳаётига дахлдор бўлган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.

Фото: parliament.gov.uz

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ҳужжат давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Белгиланаётган нормалар билан “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис палаталарига 15 октябрдан кечиктирмасдан киритилиши назарда тутилмоқда.

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб, уни маъқуллади.

Top