08:03 / 29.10.2022
40993

Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум бўлди 

Ўзбекистонда қайд этилган ўлимнинг асосий қисми қон айланиш тизими касалликларидан экани маълум қилинди.

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 фоизи қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида қайд этилган ўлим ҳолатларининг касалликлар бўйича сонида қон айланиш тизими касалликлари биринчи ўринда– 74 109 та ҳолат.

Ушбу кўрсаткич қолган касалликлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та;
  • ўсимталардан – 10 535 та;
  • бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та;
  • овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та;
  • юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та;
  • бошқа касалликлардан – 18 417 та.
Top