07:24 / 03.11.2022
2359

Саудия Ўзбекистонда энергетика ва сув хўжалигига сармоя киритиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг Mowah компанияси вице-президенти Файсал ал-Райес билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Тадбирда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида энергетика, сув хўжалиги ва қурилиш йўналишидаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Дипмиссия раҳбари Саудия вакилини Ўзбекистонда инвестиция ва савдо-иқтисодий соҳага қаратилаётган эътибор, хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзлар, уларнинг фаолияти учун яратилаётган қулайликлар билан таништирди.

Mowah компанияси вице-президенти жорий йил 3-4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган иккинчи Ўзбекистон иқтисодий форумида иштирок этиш учун келишини маълум қилди.

Саудиялик инвестор сафар давомида Фарғона шаҳридаги иссиқхоналарни таъмирлаш ва модернизация қилиш, энергетика ва сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Top