09:02 / 04.11.2022
7203

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш учун зарур ҳужжатларни топширди

Инвестициялар вазирлигида вазир ўринбосари Бадриддин Обидов ҳамда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳи раиси, Кореянинг Женевадаги элчиси Ли Техо ва ЖСТ котибияти ташкилотга аъзо бўлиш бўлими директори Майка Ошикава ўртасида видео-конференц-алоқа орқали уч томонлама мулоқот бўлиб ўтди.

Фото: Reuters

Суҳбат иштирокчиларига ишчи гуруҳ бўлажак йиғилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ишчи гуруҳ 6-йиғилишини ўтказиш учун Ўзбекистон томонидан ЖСТ котибияти ва ташкилотга аъзо мамлакатларга барча зарур ҳужжатлар топширилгани таъкидланди. ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар ва аввалдан режалаштирилган тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ташкилот котибияти билан маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда.

Учрашувда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва ташкилотга аъзо мамлакатлар билан тизимли ҳамкорлик қилиш доирасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилган ишлар қайд этилди. Томонлар ташкилот тадбирлари кўплигига қарамай, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ 6-йиғилишини ташкил этиш ва ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ҳамда мамлакат ташкилотга кириши бўйича келгусидаги жараёнга маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Top