19 ноябрь куни Олий мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Шуҳрат Тоғаймуродович Полвонов судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди.
Бунга қадар Шуҳрат Полвонов – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Шунингдек, Сенат қарорига мувофиқ Гулнора Анваровна Мирзаева, Абдукамол Абдумаликович Абдукаримов ва Аскар Танирбергенович Бекманов Олий суднинг судьяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайланди.
М.Назаров, Ж.Ғайбуллаев, Б.Наимов, А.Тўхташевлар Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.