11:22 / 23.11.2022
4357

Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

Янги Меҳнат кодексига кўра, қатор ходимлар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, улар қуйидагилар:

  • ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);
  • захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳоли ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;
  • давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;
  • тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари битирувчилари;
  • ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
  • ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
  • ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
  • жамоа келишувларида, жамоа шартномасида ва иш берувчи ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Top