11:33 / 03.12.2022
9026

Бозорларда гўшт ва сабзи нархлари бироз тушди, пиёз қимматлашди

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилди.

Фото: Kun.uz

Қўмита унинг натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

2022 йил 30 ноябрь ҳолатига: 

  • суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 48 000 – 78 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 91 000 сўм;
  • картошка (1 кг) ➖ 3 000 – 6 000 сўм;
  • пиёз (1 кг) ➖ 2 500 – 6 000 сўм;
  • сабзи (1 кг) ➖ 1 500 – 5 500 сўм;
  • тухум (10 дона) ➖ 10 000 – 17 000 сўм;
  • гуруч (1 кг) ➖ 6 000 – 26 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 500 – 30 000 сўм;
  • шакар (1 кг) ➖ 11 000 – 17 000 сўм.

Бунда, деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Top