10:10 / 04.12.2022
10631

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди

Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони 160 дан ошди. Бу феврал ойи охиридан буён энг юқори кунлик кўрсаткич.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсиши давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 160 нафардан ошгани ҳақида хабар қилди.

«2022 йил 3 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 162 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бу Ўзбекистонда 21 февралдан буён энг юқори кунлик кўрсаткич ҳисобланади, ўшанда 175 та янги ҳолат қайд этилганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида
  • 1 нафари Андижон вилоятида
  • 7 нафари Бухоро вилоятида
  • 4 нафари Жиззах вилоятида
  • 1 нафари Навоий вилоятида
  • 10 нафари Наманган вилоятида
  • 10 нафари Самарқанд вилоятида
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида
  • 7 нафари Фарғона вилоятида
  • 6 нафари Хоразм вилоятида
  • 20 нафари Тошкент вилоятида
  • 89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Маълумот учун, ноябр ойи охирида Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўса бошлади. 25 ноябр куни июн ойидан буён кунлик касалланиш ҳолатлари сони илк бор 100 дан ошиб, 124 кишига касалланиш ташхиси қўйилди. Кейинги кунларда фақат кўтарилиш кузатилмоқда, 1 декабр куни 159, 2 декабр куни 156 кишида касаллик аниқланганди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top