17:10 / 09.12.2022
7465

Шерзод Хўжаев: “Ўйлайманки, янги йил арафасида электр бўйича муаммо бўлмайди”

Энергетика вазири ўринбосарининг айтишича, байрам кунлари таълим муассасалари ва корхоналар ишламаслиги ҳисобига электр энергиясига талаб сезиларли пасаяди. Бу эса аҳоли уйларига кўпроқ энергия йўналтириш имконини беради.

Фото: Kun.uz

Янги йилда Ўзбекистон аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганми? Бу саволга энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев жавоб берди.

“Байрам кунлари, хусусан, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада пасаяди. Чунки таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди.

Агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, тун-у кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади”, – дея Хўжаевнинг сўзларини келтирмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Top