19:00 / 14.12.2022
18468

Колбаса ҳақида қандай стереотипларни биласиз? SHERIN компанияси билан текшириб кўрамиз

SHERIN компаниясининг ривожлантириш бўйича директори Ойбек Собиров колбаса ишлаб чиқариш ҳақида энг кўп бериладиган саволлар, стереотиплар ва харидорларнинг қўрқувлари ҳақида сўзлаб берди.

Ушбу материал Telegram тармоғидаги оммабоп каналлар, Facebook'даги гуруҳлар ва колбаса брендлари саҳифаларида берилган кўплаб саволлар асосида яратилган.

Ҳар куни ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари изоҳлар ёзиб қолдиришади, сотиб олган маҳсулотларининг фотосуратларини чоп қилишади ва муҳокамага учрайдиган асосий мавзулардан бири - озиқ-овқат, хусусан, колбаса ва колбаса сифати ҳисобланади. Очиқ ва рост жавоблар форматида бозор етакчиларидан бири истеъмолчиларнинг энг қаттиқ танқидларига ҳам масъулият билан тушунтириш беради, масалан, нега кўпчилик колбасада гўшт йўқ, лекин қоғоз бор деб ўйлайди ёки нега ишлаб чиқарувчилар колбаса тайёрлаш жараёнларни кўрсатмайдилар.

SHERIN компанияси — юқори сифатли колбаса, гўштли деликатеслар ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси. Бозорда 2003 йилдан бери фаолият юритади. Компания портфелига 100 дан зиёд колбаса ва колбаса маҳсулотлари турлари ва бир қанча брендлар киради.

Корхона тарихи Ўрикзор улгуржи бозоридаги кичик дўкондан бошланиб, бугунги кунда тез ўсиб бораётган ва харидорлар меҳрини қозонган компанияга айланди.

Бугунги кунда SHERIN компанияси - юқори самарали компания бўлиб, харидорлар меҳрини тез қозониб келмоқда.

Яқин кунларда компания ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиришни режалаштирмоқда. 

Instagram: @tm_sherin

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top