08:07 / 15.12.2022
3426

АҚШда базавий ҳисоблаш ставкаси 4,25 фоизга кўтарилди

АҚШда ҳисоблаш ставкаси яна оширилди, бироқ инфляциянинг секинлашуви туфайли унинг ўсиш суръати секинлашди.

Фото: Getty Images

АҚШ Федерал захира тизими 14 декабрь, сешанба куни кутилганидек, базавий ҳисоблаш ставкасини йиллик 3,75-4 фоиздан йиллик 4,25-4,5 фоизгача - 50 базавий пунктга оширди.

Бу ҳақда Федерал очиқ бозорлар қўмитаси (FOMC) пресс-релизида айтилади. Ҳозиргача Федерал захира тизими ҳисоблаш ставкасини Қўшма Штатлардаги юқори инфляция туфайли кетма-кет тўрт марта 75 базавий пунктга оширди. 

Бироқ, нархлар ўсишининг секинлашиши сабабли, ҳисоблаш ставкасини ошириш суръатини камайтиришга қарор қилинди.

Йил бошидан бери АҚШ Федерал захира тизими ҳисоблаш ставкасини етти марта оширди.

Top