10:06 / 26.12.2022
6561

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президент Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади. 

Саммитда ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари кўзда тутилган.

Бундан ташқари, амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш ҳам режалаштириляпти.

Top