10:39 / 30.12.2022
5113

Стажи рақамлаштирилган фуқароларга фақат паспорт ёки ID-карта билан пенсия тайинланиши мумкин

Иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар рақамлаштирилган фуқароларга фақат паспорт ёки ID-карта билан давлат пенсияси тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Камолиддин Ҳожибеков маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Маълумотлар тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилган, меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар иш жойида кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилиши ҳамда тўғри киритилганлиги бўйича текшириб чиқиши лозим.

Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиши ҳамда меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ушбу хизмат бепул амалга оширилади.

Top