19:26 / 02.01.2023
29127

Аё София, Босфор ва Эрдўған қурдирган масжид – Истанбулдан фотожамланма

Истанбул – денгизлар билан ўралган, ҳавоси тоза ва гўзал шаҳар йил бўйи сайёҳлар билан тўла бўлади. Узоқ йиллар давомида Византия империяси пойтахти бўлган, сўнгра Усмонийлар қўлига ўтган шаҳар минг йиллар давомида ўз қадимийлигини сақлаб қолиш билан бирга, янада чирой очиб борган.

Бу ерда 1,5 минг йил аввал қурилган Аё София ибодатхонаси ҳам, XIX асрда барпо этилган Усмонийлар саройи ҳам сизни ҳайратга сола олади.

Энг муҳими, турклар бундай бой меросга эга шаҳарда маҳаллий аҳоли учун ҳам, сайёҳлар учун ҳам қулай бўлган замонавий шароитларни ярата олишган. 

Истанбулда бўлиб турган Kun.uz мухбири шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан фотожамланма тақдим қилади. 

Султон Аҳмад масжиди

Аё София масжиди

Тўпкапи саройи

Чамлижа масжиди (2019 йилда очилган, президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ташаббуси билан қурилган)

Босфор бўғози 

Суратлар муаллифи – Фаррух Абсаттаров

Top