21:27 / 06.01.2023
18246

Эртага барча ходимлар учун иш куни

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эртага, 7 январь — шанба куни ишга чиқадилар.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” ПФ-270-сонли фармонига мувофиқ, 7 январ (шанба)даги дам олиш куни 3 январь - сешанбага кўчирилган. Шу боис беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 7 январь — шанба иш куни бўлади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса шанба одатдаги иш куни ҳисобланади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 3 январь — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгилангани ҳисобига ушбу тоифадаги ходимлар бошқа дам олиш кунида ишлаб бермайдилар.

Top