14:09 / 10.01.2023
2422

Ўзбекистондан энг кўп мева ва сабзавот сотиб олган давлатлар орасида Қозоғистон етакчи бўлди

Фото: Uz24

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон жами 1 миллиард доллар ҳажмидаги мева ва сабзавотларни экспорт қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистондан ўтган 11 ой давомида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар рўйхатида Қозоғистон етакчилик қилди.

Унга кўра, Қозоғистонга умумий ҳажми 606,6 тоннага тенг ўзбек мева ва сабзавот маҳсулотларини сотиб олди.  

Кейинги ўринларда Россия (512,5 минг тонна), Қирғизистон (146 минг тонна),  Хитой  (105,6  минг тонна),  Покистон (51,5 минг тонна), Афғонистон (34,8 минг тонна), Беларусь (22,8 тонна), Тожикистон (21,5 минг тонна), Туркия (15 минг тонна), Эрон (11 минг тонна), Грузия (105,5 минг тонна), Озарбойжон (8,5 минг тонна), Украина (7,6 минг тонна), БАА (6 минг тонна) ва Германия (3,1) қайд этилган.

Top