10:41 / 19.01.2023
6297

АҚШ Ўзбекистонга ислоҳотлар дастурида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов АҚШ элчиси Жонатан Дэвид Хэникни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда кўп қиррали Ўзбекистон-Америка стратегик шериклигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий дипломатияни, шу жумладан, B2G шаклида жадаллаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражадаги режалаштирилган тадбирлар ва ташрифлар жадвали, уларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.

Элчи Америка томонининг Ўзбекистонга ислоҳотлар дастурини амалга оширишда, шу жумладан, USAID доирасида ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.

Top