Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул – Бишкек йўналиши бўйича TK344 йўловчи рейси Тошкент халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, ҳодисага қабул қилувчи аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити – туман, кўриш масофаси 800 метрни ташкил этаётгани сабаб бўлган. Экипаж аъзолари муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган.
Бортида 184 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:42 да қўнишни амалга оширди.
Айни пайтда самолётнинг белгиланган аэропортга кейинги парвозини амалга ошириш имконияти масаласи ҳал қилинмоқда.