20:46 / 26.01.2023
22204

Ўзбекистон Россия ёғочининг асосий харидорларидан бири экани айтилди 

Россиядан ёғоч маҳсулотларини энг кўп сотиб олган мамлакатлар ичида Ўзбекистон иккинчи ўринда бормоқда.

Фото: Getty Images

2022 йилда Россиядан ёғоч маҳсулотлари (тахта, тўсин, шпон, фанкряж) экспорти 20,8 фоизга камайди ва 23,3 миллион куб метрни ташкил этди. Бу ҳақда «Рослесинфорг» ташкилотига тайниб Interfax хабар берди. 

Таъминотнинг ярмидан кўпи Хитойга тўғри келади. Бу мамлакатга 13 млн куб.м. ёғоч жўнатилган. Бу 2021 йилга нисбатан 7 фоиз кам. 

2022 йилда Россиядан ёғоч маҳсулотларини сотиб олиш бўйича иккинчи ўринни Ўзбекистон эгаллаб турибди. У Россиядан 1,9 млн куб.м. ёғоч импорт қилган. Бу 2021 йил даражасига тўғри келади.  

Россиядан ёғоч маҳсулотларини энг кўп сотиб олган мамлакатлар ичида Қозоғистон (0,762 млн куб.м.), БАА (0,344 млн куб.м.), Ироқ (0,174 млн куб.м.), Иордания (0,174 млн куб.м.) ва Эрон (0,379 млн куб.м.) бор. 

Умуман олганда, 2022 йилда Россия 89 мамлакатга ёғоч маҳсулотлари етказиб берган. Харидорларни биринчи навбатда қарағай, арча ва тилоғочдан олинган тахта ва тўсинлар қизиқтирган, аммо қаттиқ ёғочдан кесилган маҳсулотларга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бораётгани таъкидланади.

Top